Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳинд киноси кўкидаги покистонлик юлдуз

Покистонлик киноактёр Ҳиндистонда йирик юлдузга айланмоқда.

Ўтган ўн йил давомида ўз ватанида ном қозонган Фавад Хон ҳозир Ҳинд фильмларида ҳам бош ролларни ижро этаяпти.

Тўғри, оламга танилган мусулмон санъаткорлар Болливудда оз эмас.

Аммо Ҳиндистон киноси осмонида покистонлик юлдузнинг порлашини кўпчилик тасаввур эта олмасди.

Бу икки давлат ўртасидаги сиёсий таранглик, адоват ва урушлар инсоний ришталар ҳамда маданий муносабатларга ҳам салбий таъсир этган.

Ҳатто Ҳиндистон киносининг энг муваффақиятли фильмларидан бири саналган "Қасос ва қонун"ни Покистон кинотеартларида намойиш этиш учун ярим асрдан кўпроқ вақт керак бўлган.

Фавад Хон Покистондан Ҳиндистонга келиб, айни ютуқларга қандай эришмоқда?