Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонлик талаба: "Швецияга келаётганларга пул ва овқат йиғиб бераяпмиз"

Оврўпо иттифоқига уруш ва иқтисодий қийинчиликлардан қочиб келаётган муҳожирлар оқими ошиб бормоқда.

Оврўпо Иттифоқининг 160 минг бошпана изловчини қабул қилиш борасидаги янги режасини Олмония канцлери муовоини "уммонга бир томчи" дея тасвирлади. Зигмар Габриэл Олмонияга шу йилнинг ўзида 450 минг одам келганини билдирди.

Айни дамда юзлаб муҳожирлар Дания ва Олмония чегарасида қолиб кетишаяпти. Улар Дания орқали Швецияга ўтишга уринишар экан, Дания улар аввало рўйхатдан ўтишларини талаб қилиб, поезд ва автомобиль йўлларини ёпиб қўйган.

Швеция ўз аҳолиси сонига нисбатан, яъни киши бошига ҳисобланса, Оврўпо Иттифоқи бўйича энг кўп сонли муҳожирларни қабул қилаётган давлатдир.

Бу одамларнинг аксари Сурия ва Ливия каби мамлакатлардаги урушлардан қочиб, Венгрия орқали бадавлатроқ Олмония, Австрия ва Швецияга ўтишга уриняптилар.

Ибрат Сафо Швецияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Назира Абзаловадан у ердаги келгиндиларга муносабат ҳақида сўради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio