Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда касаба уюшмалари ишчини ҳимоя қиладими?

Ўзбекистонда касаба уюшмаларидан фойда борми? Луғатга қаралса, касаба уюшмаси деган тушунча ўз ҳуқуқлари, ўз касби, иш шароитлари, маош ва нафақа каби имтиёзларга эришиш йўлида бирлашган ишчилар ташкилотини англатади.

Демократик давлатларда касаба уюшмалари ишчилар номидан амал қилиб, ҳукуматларни босим остига олади.

Франция ва Британия каби касаба уюшмалар қудратли ҳисобланган мамлакатларда ишчилар ўз иш шароитлари яхшиланмаса ёки маошлари оширилмаса, маълум муддатга иш ташлаб жамиятдаги тартибни издан чиқаришлари мумкин.

Касаба уюшмаларининг вакиллари мунтазам равишда ҳукуматлар билан музокаралар олиб боради ва ишчилар талабларини илгари суради. Ўзбекистонда-чи?

Ҳуқуқлари поймол қилинган ишчи додини кимга айтади? Би-би-си ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи юрист Шуҳрат Рустамовга ана шу саволлар билан мурожаат қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio