Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Амударёга яқин Қундуз Толибон қўлига ўтди

Афғонистоннинг Марказий Осиёга яқин йирик шаҳарларидан бири - Қундуз Толибон қўлига ўтган.

Кобул ҳукумати стратегик муҳим бу шаҳарни жангарилардан қайтариб олиш мақсадида амалиётлар бошламоқда.

Аммо Толибон шаҳар қамоқхонасидаги аксар жангарилардан иборат юзлаб маҳбусни озод қилган.

Қундуз нафақат муҳим йўлларни назорат қилиш бобида аҳамиятга молик, балки Амударёга энг яқин катта шаҳардир.

Бу ердан Марказий Осиёга ўтиш ҳам осон.

Аксар паштунлар ва ўзбеклар яшовчи Қундузда Толибонга хайрихоҳ одамлар ҳам оз эмаслиги айтилади.

Шу боис Толибон ҳар доим Қундузни ўзининг шимолдаги таянч нуқтаси билиб келган.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангарилари ҳам ўз пайтида айни шу шаҳарда қўним ва бошпана топгандилар.

Қундузнинг Толибон қўлига ўтиши эса, Афғонистоннинг Амударё бўйидаги шимолий минтақаларида Толибон жангарилари қанчалик фаоллигини ҳам кўрсатади.