Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Пеле: Отаси, Месси ва ФИФА ҳақида

75 ёшлик таваллуд куни арафасида Би-би-си бразилиялик футбол афсонасини суҳбатга тортишга муваффақ бўлди. Пелега берилган саволлар ҳам озмунча бўлмади.

Агар улардан учта энг муҳимига тўхталадиган бўлсак, ҳаёт ва футболда ўз отасига тақлид қилади.

Жорий кунда жаҳоннинг энг зўр футболчиси, деб Аргентина ва Испаниянинг наҳанг “Барселона”си юлдузи Лионель Мессини тан олади.

Футбол майдонларидаги ажойиб футбол ва чиройли голлар вақти келиб ФИФА атрофидаги можароларни унуттириб юборишига ишонади.

Ўз ўрнида, футболнинг ватани бўлмиш Англияда ҳам бразилиялик футбол афсонасининг таваллуд куни беэътибор қолмаган.

Лондоннинг ‘Halcyon Gallery’ галлериясида Пеленинг бутунбошли ҳаётига бағишлаб ажойиб кўргазма очилган.

Уни сиз ҳам томоша қилинг:

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio