Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистонда парламент сайловлари ўтмоқда

Қирғизистонликлар янги парламентни сайлашмоқда.

Ҳозирга қадар жараён ҳозирга қадар тинч ва осойишта, жиддий бир қонунбузарликларсиз кечаётгани хабар қилинади.

Сайловда овоз берган Алмазбек Атамбаев мамлакатдаги сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишлар жазоланишини айтган.

Кузатувчилар парламент сайловида россияпараст партияларнинг қўллари баланд келишини башорат қилишади.

Айни пайтда таҳлилчилар Марказий Осиёнинг тоғли республикасида ушбу жараён ўзига қўшни бўлган собиқ Шўро давлатларидагидан фарқли кечишига ҳам эътибор қаратадилар.

Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар қудратли президентлар томонидан бошқарилади. Уларнинг айримлари Шўролар Иттифоқи қулаганидан бери қудратда.

Қирғизистон эса, сиёсий жиҳатдан нисбатан очиқ давлат сифатида таърифланади.

Яқин ўтмишда коррупцияга ботган ва авторитар деб кўрилган икки президент қўзғолонлар билан ағдарилди. 2010 йилги янги конституцияга мувофиқ қудратнинг кўп қисми парламентга берилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қўшни давлатларда саноқлигина президентпараст партия сайловда иштирок этадиган бир пайтда Қирғизистонда 120 ўринлик парламент -Жоқорғу Кенеш учун 14та партия беллашмоқда. Бошида 34та партия жараёнда иштирок этишга изн сўраб мурожаат қилганди.

Улардан Социал-Демократлар партияси, Республика - Ота Юрт блоки ва Ота Мекен партиялари энг кўзга кўринган деб ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio