Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хўжакўрсингами: Тадбиркорлар шикоятини солиқ қўмитаси кўриб чиқармикан?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қошида тадбиркорларнинг кичик бизнес йўлида турган тўсиқлар борасидаги шикоятларини қабул қиладиган махсус штаб иш бошлади.

Айтилишича, мазкур штабга келиб тушган аризаларни Адлия вазирлиши, Солиқ қўмитаси, Савдо ва саноат палатаси ва бошқа давлат идораларининг ходимлари кўриб чиқадилар.

Ўзбекистонда ҳар йили ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янги қонун ва фармойишлар чиқарилади, аммо, тадбиркорлар назарида бизнесга энг катта тўсиқ деб кўрилган солиқчилар устидан норозилик аримаган.

Солиқчиларнинг устидан солиқ қўмитасига шикоят қилиш нақадар самарали бўлиши мумкин?

Ўзбекистонлик иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаиновнинг айтишича, бу каби ташаббус Бош прокуратура томонидан ҳам ташкил этилганди, аммо Бош прокуратурага қилинган шикоят арздорнинг яшаб турган жойидаги прокуратура ёки ҳокимиятга қайтарилади.

Айнан маҳаллий ҳокимият устидан қилинган шикоят шу тарзда жавобсиз қолиб кетаверади.

Солиқ қўмитасига шикоятлар бирон натижага олиб келармикан? Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio