Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Рақсга тушган яна бир президент

Аргентина президенти Кристина Фернандез де Киршнер Буэнос Айресдаги сайлов кампанияси даврида ҳиссиётга берилиб, рақсга тушгани Интернет тармоғида кенг шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Эътиборли ери шуки 62 ёшли Президент ўзи учун эмас ўзидан кейинги партия раҳбари қўллови учун ўтказилган анжуманда рақсга тушган.

Партия раҳбарлигига меросхўр эса кўринишича, "эҳтиёт бўлинг тасвирга олишяпти" деб огоҳлантирмоқчи бўлган, лекин Президент бу огоҳни назарга олмаган.