Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Айиқ савдо-сотиққа чиққанди...

Россия Тергов қўмитаси Хабаровск шаҳридаги савдо марказига кириб қолган ёввойи айиқ отиб ўлдирилгани бўйича тергов бошлашга қарор қилган.

Интернет ижтимоий тармоқларида савдо марказига кирган айиқ тасвирга олинган видеолар тарқалган.

Савдо маркази кузатув камералари тасвирларини ҳам томоша қилиш мумкин.

Хабаровск шаҳридаги Индустриалний деб номланган тумандаги дўконлар қаторига ёввойи айиқ қандай келиб қолгани номаълум.

Савдо маркази ходимлари ва харидорлар қўнғироқ қилганидан кейин ҳодиса жойига полиция махсус бўлинмаси юборилган.

Айиқ савдо марказидан қочиб чиққан, бироқ ОМОН уни қувиб етиб отиб ўлдирган.

Маҳаллий матбуот хабар қилишича, айиқ 2 ёки 3 ёшда, яъни "ўспирин" ёшда бўлган.

Тергов қўмитаси ҳақиқий ўқдан фойдаланиш қанчалар қонунга мос бўлганини текширмоқчи.