Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ана сизга пойгаю мана пойга

Нега ундай деяяпсиз, деб қизиқаётган бўлишингиз табиий.

Австралияда ўтказилаётган бу пойганинг ғайриодатийлиги шундаки, унда бензиннинг ўрнига Қуёш энергияси асосида ишловчи машиналар беллашишади.

Улар Дарвиндан Аделаида шаҳригача қарийб 2.000 чақирим йўлни босиб ўтишлари лозим бўлади.

Ягона ғолиблик учун эса, дунёнинг турли бурчакларидан келган автопойгачиларнинг беллашишлари кутилмоқда.

Бу пойгадан мақсад шу йўлда олиб борилаётган тадқиқотларни тарғиб қилишдир.

Умид эса, вақти келиб, қуёш энергияси асосида ишловчи машиналарни оммавий истеъмолга чиқариш....

Антиқа пойгани сиз ҳам томоша қилинг.