Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Холингизни санаб, саратонни аниқланг

Танангиздаги холларни санаб, тери саратонига чалиниш эҳтимоли нақадар юқори ё камлигини аниқлашингиз мумкин.

Тўғри, бутун баданингиздаги холларни ҳисоблаб чиқиш қийин иш.

Лондондаги King's College олимлари айни масалада узоқ тадқиқотлар ўтказишган ва тери саратони хавфини белгилаш учун ўнг қўлингиздаги холларни санаш кифоя, деган хулосага келганлар.

Агар бир қўлингизда 10-15 дона хол бўлса ёки биронта холнинг шакли ноодатий туюлса, шифокорга учрашинг.