Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Аэропортда яшаётган суриялик оила

Аэропортнинг транзит ҳудудида йўловчилар одатда бир неча соат вақт ўтказишади.

Аммо суриялик бир оила Москва аэропортида бир ярим ойдан буён жон сақлайди.

Аҳмадлар оиласи Шимолий Ироқда яшаган.

"Исломий Давлат" жангарилари яқинлашиб келгач, оила қочиб чиқишга қарор қилган.

Россия ўзининг Суриядаги ҳаво зарбаларини оқлаш учун ИД таҳдидига ишора қилиб келади, бироқ Аҳмадларнинг бошпана сўраб қилган мурожаатларини рад этган.

Би-би-сининг Москвадаги мухбири Сара Рейнсфорд қочқин оиласи билан учрашган.