Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Уолт Диснейнинг йўқолган мультфильми топилди

Узоқ йиллар йўқотилган деб кўрилган Уолт Дисней ширкатининг "Чана қўнғироқлар" мультфильми Британия Фильм институти - British Film Institute (BFI) архивидан топилган.

Мультфильм 1927 йили тасвирга олинган, у "Омадли қуёнча Освалд" ҳақида ҳикоя қилади.

"Чана қўнғироқлар" оригинали қаерда экани номаълум. Бироқ эски филмларнинг онлайн каталогини тузаётган архивчилар мультфильм нусхасини Лондондан топишган.

Бу йил Янги йил байрами олдидан BFI Уолт Дисней ташкил топганидан ҳозиргача тасвирга олган қисқа фильмларини Британияда намойиш этиш мўлжалланаяпти, ўшанда "омадли қуёнча"ни ҳам кўрсатиш режаланган.