Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бельгияда Париж ҳужуми гумондорлари ҳибсга олинди

Франция ва Бельгия чегарасида уч киши ҳибсга олиниши ортидан, Бельгия алоқаси ҳам тергов қилинмоқда. Гумондорлар шанба куни соат 17:00да Бельгия пойтахти Брюсселнинг Сент Янс Моленбек мавзесида ҳибсга олиндилар.

Париж бош прокурорига кўра, Батакланда топилган Фольксваген Поло машинаси Бельгия номерларига эга бўлган ва Бельгияда яшаётган Франция фуқароси томонидан ижарага олинган бўлган.

Мазкур Франция фуқароси шанба тонгида бошқа машинада икки йўловчиси билан Бельгияга ўтишга уринганида полиция томонидан қўлга олинган.

Айтилишича, бу уч киши ҳужум саҳнасидан қочишга муваффақ бўлган гуруҳ бўлиши мумкин.