Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бельгияда йирик рейдлар ўтказилмоқда

Бельгия полицияси пойтахт Брюсселнинг Моленбек туманида янги рейдларни амалга оширмоқда. Айни туманда Франциядаги жума кунги ҳужумларга алоқадорликда бир неча гумондор қўлга олинганди.

Би-би-сининг Моленбекдаги мухбирига кўра, у ерда кўп сонли полициячилар бор. Рейд чоғида портлаш ва ўқ овозлари эшитилган.

Терговга кўра, Париждаги ҳужумлар Брюсселда уюштирилган бўлиб, камида бир ҳужумчи брюсселлик бўлган.

Айни дамда Франция полицияси жума кунги ҳужумлар ортидан мамлакат бўйлаб 168та рейд ўтказган. Ички ишлар вазирлиги 104 одам уй ҳибсига жойлаштирилганини айтди.