Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ток йўқ бўлса, лой ўчоқли ‘чаржер’ бор

Ҳа, Британия давлати томонидан молияланган ва Малавида синаб кўрилаётган янги лойиҳа сизга лой ўчоқда митти генератор ишлатиш имкониятини беради.

Чунки Малави аҳолисининг бор-йўғи 10 фоизи электр токига имконли, холос.

У ерда синаб кўрилаётган жажжи генераторлар эса, иссиқлик воситасида электр энергияси ишлаб чиқаради.

Яъни, термо-электрик генератор, деб номланаётган янги ускунани шундоққина лой ўчоққа ёпиштиришнинг ўзи кифоя...

Токи қозондаги овқатингиз пишгунча, уяли телефонингиз бўладими, фонарь ёки радио, бирпасда қувватланади-қолади.

Эҳҳҳ, ток ҳам йўқ, деб ўтиришингизга ҳожат қолмайди.

Шундай экан, видеолавҳамизни назардан қочирманг.