Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Иқлим ўзгаришига оид битимга эришиш умидлари катта

БМТнинг Парижда иқлим ўзгариши муаммоларига бағишлаб ўтказадиган анжуманига қарийб 150 давлатдан раҳбарлар етиб келишмоқда.

Йиғин душанба куни очилади ва унда иштирокчилар карбон газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича узоқ муддатли битим ишлаб чиқишга ҳаракат қиладилар.

Иқлим ўзгаришига бағишланган анжуман бундан олдин Копенҳагенда ўтган. Ўшанда 115 мамлакатдан вакиллар иштирок қилишганди. Аммо, қатнашчилар кўзланган келишувга эриша олишмаган. Бу эса, норозилик ва кўча намойишларига етаклаганди.

Париж йиғини олди 195 мамлакатдан 153таси карбон газларини қисқартиришга ваъда берди.

Шундай экан, бу гал глобал иқлим ўзгаришига оид битим қўлга киритилишига умидлар ҳар қачонгидан катта.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio