Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Британия жосуси мени қийнаганларини кўрганди'

Гуантанамодан чиққан сўнгги британиялик маҳбус Шакер Амерга кўра, у ҳукуматни маҳкамага бериш ниятида эмас.

Шакер Амер Афғонистонда қўлга олинар экан, АҚШнинг бу мамлакатдаги ҳисбхонасида қийноққа солинганини айтган.

У ўзининг калтакланишини Британия мулозими кузатиб турганини даъво қилган.

Афғонистонда Шимолий Иттифоқ мухолиф кучлари томонидан ҳибсга олинган Амер, ўзининг калтакланиши ва тергов қилинишини Британия жосуслик хизмати ходими кузатиб турганини айтади.

“Бошимни деворга уришарди, аёвсиз уришарди”, деб хотирлайди Амер.

Унинг айтишича, бу қийноқларни британиялик жосус кузатиб турган.

Афғонистонда экан, Амер қудуқлар қазиш, мактаблар очиш каби хайрия амалларида қатнашганини айтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio