Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Юлдузлар жангги" фильмидаги ўзбек актёр

Лондонда фаолиятини юритувчи ўзбекистонлик театр ва кино актёри Рашид Шадат учун бу йил унумли келди.

У Голливуднинг "Юлдузлар жангги: Куч уйғонмоқда" (Star Wars: The Force Awakens), "Бажариб бўлмайдиган миссия" (Mission Impossible), "Спектр" ва Жейсн Борн серияларининг келгуси йил экранларга чиқадиган тўртинчиси фильмида кичик роллар ижро этди.

Рашид Шадат жаҳоннинг энг машҳур киноюлдузлари Том Круз, Алек Болдуин, Даниэл Крейг, Ҳаррисон Форд, Матт Деймон ва кўплаб бошқа таниқли ҳамкасблари билан фильмга олиш жараёнида учрашишга муваффақ бўлди.

У Алек Болдуин унда энг хушмуомала, Даниэл Крейг эса энг жиддий актёр сифатида таассурот қолдирганини айтади.

Шу кунларда "Юлдузлар жангги: Куч уйғонмоқда" фильми жаҳон бўйлаб экранларга чиқиб, илк икки кунидаёқ 517 миллион долларлик чипта сотиб рекорд ўрнатди.

"Куч уйғонмоқда" фильми Жорж Лукас 1977 йилда яратган эпик фантастик асарнинг еттинчи қисмидир.

Фильм Бирлашган Араб Амирликлари, Исландия, Ирландия ва Лондоннинг машҳур Пайнвуд студияларида олинди. Рашид Шадатнинг айтишича, Пайнвуд Студиясидаги ҳажми стадионга тенг келадиган жой ўзга сайёрага айлантирилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio