Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эркаклар маникюр қилганда...

Аксарият колумбияликлар ўзларининг ташқи кўринишлари жуда қарашади.

Улар икки қизларининг "Коинот гўзали" танловида ғолиб чиққанидан жуда фахрланишади.

Аммо, энг қизиғи, Колумбияда ўзларига қанчалик оро бериш масаласида эркаклар ҳам хотин-қизлардан заррача қолишмас экан.

Колумбиядаги мухбиримиз Наталио Коссой тирноқлари ростакамига маникюр қилинган эркакларнинг озмунча эмаслигини кўриб, бунинг тагига етмоқчи бўлибди ва уларнинг ўз сўзларига қулоқ тутибди.

Сиз ҳам томоша қилинг.