Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сунний шаҳар очдан ўлмоқда

Суриянинг суннийлар яшовчи Мадая шаҳри аҳли очликдан азоб чекмоқда.

Болалар нобуд бўлаяпти. Oдамлар кўчалардаги ит-мушукларни ҳам тутиб ейишга мажбурликларини айтишади.

Ҳозир ўт-ўланларни ҳам истеъмол қилаяптилар.

Сабаби - алавий шиалар бошқарувидаги Башар Ассад ҳукумати ва уларнинг шиа иттифоқчиси бўлмиш "Ҳезбулло" жангарилари бу шаҳарни ярим йилдан бери қамал қилишади.

Мадаяга на озиқ-овқат, на дори-дармон етиб келаяпти. Халқаро ташкилотлар ёрдам карвонлари ҳам ўтказилмаяпти.

Қатор сунний исёнкор гуруҳлари агар Ассад ҳукумати ва "Ҳезбулло" гуруҳи қамални очишмаса, ҳукуматпараст қишлоқларни вайрон қилиш таҳдиди билан чиқишди.

Лекин қамал ҳамон очилгани йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio