Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўлсам ўламан, аммо Сурияга кетмайман'

"Ўлсам ўламан, лекин Сурияга қайтиб кетмайман" - дейди Туркиядаги суриялик қочқин Аҳмед.

У бир неча ой олдин Юнонистонга ўтмоқчи бўлганида, чегара қўриқчилари ушлаб олиб, калтаклашганини айтади.

Аҳмед билан қўлга тушган қочқинларни мажбуран Сурияга қайтариб юборишган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, кўплаб қочқинлар мажбуран уруш ўчоғига жўнатилган бўлиши мумкин.

Қочқинларни уруш кечаётган жойга қайтариб юбориш эса халқаро қонунларни бузади.

Анқара ушбу иддаоларни рад этиб, фақат кўнгиллилар қайтиб кетишмоқда, деб айтади.

Туркияда 2 миллионга яқин суриялик қочқин бор. Оврўпо Иттифоқи уларни ушлаб туриш учун 3 миллиард евро пул ажратган.

"Дунё" дастури BBCUZBEK YouTube каналида

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio