Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳолливуд ирқчи, Оскар оқпарастми?

Ўтган икки йилда Оскар мукофоти учун илгари сурилган барча актёр ва режиссёрларнинг оқ танли эканлиги ҳам оддий одамлар, ҳам баъзи юлдузларни ғазаблантирмоқда.

Қора танли актёр Девид Ойелово айни "икки йил давомида йўқотилган имкониятдан" афсус билдирди.

Жорж Клуни эса "Оскар мукофоти эски замонларга қараб оғмоқда" деб қоралаб чиқди.

Қора танли режиссёр Спайк Ли эса айни маросимни бутунлай бойкот қилмоқда.

Ажабланарли жиҳати шундаки, мукофотлаш маросими бошловчиси ҳам, президенти ҳам қора танли.

Лекин мукофот учун актёр, режиссёр ва фильмларни илгари сурувчи ҳайъат бутунлай оқ танли.

Ҳолливуд фильмлари шундоқ ҳам оқ танли ёш эркакларни олдинга чиқариб, аёллар, кексалар ҳамда оқ танли бўлмаганларни иккинчи ўринга туширувчи кино саноати сифатида айбланади.

Оскар мукофотлаш маросими ҳам ўзини "халқаро академия" деб атаса-да, бор йўғи биттагина хорижий тилдаги фильмга рухсат беради.

Маросимда инглиз тилидаги ва аксар АҚШ олинган фильмлар етакчилик қилади.

Айни манзарада кўпчилик бир саволни сўрамоқда: Ҳолливуд ирқчи, Оскар оқпарастми?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio