Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Миср: Сирли ёнғин 'жинларнинг иши'ми?

Миср шимолидаги қишлоқда аллақачон ўндан ортиқ уйнинг кулини кўкка совурган сирли ёнғин, маҳаллий аҳолининг наздида, айнан "жинларнинг иши"дир.

Уламолар буни рад этишмоқда, полиция ходимлари ва ўт ўчирувчилар эса, ҳануз бу сирнинг тагига етолмай ҳалак...

Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеолавҳа сирли ёнғин ҳамманинг кўзидан уйқусини қочирган ана шу қишлоқдан тайёрланган.