Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нодира Мюррей: "Кино саноатида сексизм кучли бўлиб қоляпти"

Голливудда ўтказилган тадқиқотга кўра, фильм саноатидаги сексизм, яъни аёлларни жинс асосида камситиш даражаси ҳали ҳам юқори бўлиб қоляпти.

Тадқиқотга кўра, бош ролларнинг фақат 22 фоизи аёлларга берилар экан. Фильм экранларида чиқаётган актрисаларнинг 33 фоизи эса ё яланғоч ёки ярим яланғоч ҳолда чиқиши керак.

Британияда ижод қилувчи ўзбек актриса ва сценарист Нодира Мюррейнинг айтишича, сексизм кино саноатида катта муаммо бўлиб қоляпти ва у бунга қарши курашиб келмоқда.

Нодира Мюррей 2008 йилда Лондон театрларида ўзининг "Британ элчисининг раққосаси" спектакли билан овоза бўлганди.

Ибрат Сафо у билан суҳбатлашди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBCUZBEKFacebook - BBC UZBEKGoogle+BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondon