Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тоҳир Малик: 'Шайх сиёсатчи эмасди'

10 март куни таниқли уламо, Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафотига бир йил тўлди.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Горбачеёнинг ошкоралик йилларида Марказий Осиё мусулмонларининг раҳбари этиб сайланган ва собиқ совет ҳудудидаги диний уйғониш жараёнлармда фаол рол ўйнаганди.

Мустақилликдан сўнг бир муддат муҳожиротда яшаган уламо 2000 йилда ватанига қайтиб, диний-маърифий фаолият билан машғул бўлди.

Би-би-си таниқли адиб, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қолдирган диний-маърифий мерос ҳақида суҳбатлашган.