Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Саудия Арабистони икки жабҳада урушишга қодирми?

Саудия Арабистонининг шимолидаги Ироқ ва Қувайтга чегарадош саҳросида қарийб 1 ой мобайнида 20 исломий давлат ҳарбийлари иштирокида ўқув-машқлари бўлиб ўтди.

Ҳозирги пайтда Саудия Арабистони етакчилигидаги ҳарбий коалиция кучлари Яман ва Суриядаги амалиётларда қатнашмоқда.

Саудия кўпгина жабҳалардаги таҳдидларга қарши кўплаб исломий давлатларни оёққа турғазиш ва ўзи ҳам янги куч-қудрат билан намоён бўлаётган Саудия Арабистони образини яратишни истайди, дея хабар қилади Хафр ал-Батин ҳарбий ҳаво базасидан Би-би-сининг Хавфсизлик масалалари бўйича мухбири Франк Гарднер.