Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жамол Камол: 'Тил-халқнинг номуси'

1989 йилнинг 19 мартида Тошкентнинг Ленин (ҳозирги мустақиллик) майдони Ўзбекистон тарихидаги илк норозилик намойишига саҳна бўлган эди.

Мухолифатдаги "Бирлик" халқ ҳаракати томонидан уюштирилган намойишда ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш талаб этилган.

Ҳукумат мухолифат ва жамоатчиликнинг босимлари остида давлат тили ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўяди ва орадан ярим йил ўтиб, 1989 йил 21 октябрида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида"ги қонуни қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг расмий матбуоти ўзбек тилига ҳуқуқий мақом берилиши Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилганини таъкидлайди.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг эслашича, Горбачевнинг ошкоралик сиёсати туфайли шоир ва ёзувчилар бошчилигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига эришилган эди.

Би-би-си билан суҳбатда Жамол Камол бугунги кунда ўзбек тилига эътиборнинг етарли эмаслигини танқид қилди.