Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қатағон ва қалам: Муҳаммаджон Маҳмуд

5 март куни совет диктатори Иосиф Сталин ўлимининг навбатдаги санаси нишонланган.

Минглаб москваликлар унинг Қизил майдондаги қабрига гуллар қўйишган.

Россия Думасида эса Сталин шахсини оқлаш ҳақида чақириқлар янграган.

1934-1956-йиллар давомида Сталиннинг ГУЛАГ номи берилган мажбурий меҳнат лагерларида 1 миллиондан ортиқ инсон нобуд бўлган.

Самарқандлик Муҳаммаджон Маҳмудов ГУЛАГ даҳшатларини ўз бошидан кечирган ва қатағонлардан омон қолган ўзбек зиёлиларидан бири.

У Самарқанд Давлат Университетида талаба экан, 1937 йилда "Троцкийчи" сифатида айбланиб, маҳкум этилади ва 1943 йилгача қамоқда, 1943 йилдан 1955 йилга қадар эса сургунда бўлади.

Сталин қатағонларига қарамай, умрини адабиётга бағишлаган олим Алишер Навоий, Мирий, Шавқий, Ҳиромий, Меҳрий, Вафоий каби шоирлар ижодига бағишланган ўнлаб тадқиқотлар ва китоблар муаллифидир.

100 ёшли Муҳаммаджон ота шунингдек, ўзи каби қатағон қилинган Абдурауф Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир билан ҳамнафас бўлган ва улар ҳақидаги қимматли хотираларни асраб келаётган кам сонли ўзбек зиёлиларидан.

Би-би-си Муҳаммаджон Маҳмуд билан туркум суҳбатлар уюштирган.