Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Дорбозлар' қўшиғи дордан йиқилган болакай йиғисидан туғилганди'

"Турфа тақдирлар" меҳмони - Наталья Нурмуҳамедова.

Шўролар даври эстрадасининг юлдузларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Наталья Нурмуҳамедова Москвада истиқомат қилади.

Хонанда ўзининг устозлари қаторида биринчилардан бўлиб Ўзбек эстрадаси асосчиси Ботир Зокировни санайди.

Унинг "Дорбозлар" ва "Қиз бола" қўшиғи собиқ Иттифоқнинг деярли барча шаҳару қишлоқларига кириб борганди.

1980 йилларнинг ўрталарида Наталья Нурмуҳамедовани танимаган санъат шайдоси оз эди.

BBCUZBEK билан суҳбатда Наталья Нурмуҳамедова Ўзбекистонни ватан деб билишини айтади.

"Бугунги авлод мени танимайди, бу табиий, аммо каттароқ авлод эслайди", дейди юзида табассум билан асли ўзбекистонлик санъаткор.

Суҳбатдош Гулсевар Замон

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг