Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Диний адабиётми, бадиий адабиёт?

Ўзбекистон диний адабиётларга энг кўп тақиқ ва чеклов қўйилган давлатлардан бири бўлиши мумкин, аммо мутахассисларга кўра, энг кўп ўқилаётган адабиётлар ҳам диний адабиётлардир.

Маҳаллий ноширларнинг айтишларича, хусусан, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларининг умумий адади сўнгги 10 йилда дунё юзини кўрган ўзбек шоир ва ёзувчилари асарларидан кўп бўлса ажаб эмас.

Ўз навбатида бу айрим зиёлилар орасида бадиий адабиётга қизиқишнинг сусайиб кетаётгани ҳақидаги хавотирларга ҳам сабаб бўлган.

Аммо Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, хавотирга асос йўқ.

"Адабиёт тарбия билан шуғулланиши керак",-дейди адиб.

Унинг фикрича, диний-маърифий адабиётларга бўлган эҳтиёж ахлоқий эҳтиёж ҳамдир.

"Агар ўқишга арзигулик бадиий асарлар чоп этилмаётган бўлса, бу ўқувчиларнинг айби эмас", - дейди Тоҳир Малик.