Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Чернобиллик момо: 'Бу ер менинг ватаним'

1986 йилнинг 26 апрелида рўй берган Чернобил фожеаси кўплаб маҳаллий одамларнинг ҳаётларини бутунлай ўзгартириб юборди.

Атом станцияси иншооти атрофида турган минглаб тинч аҳоли Украинанинг бошқа ҳудудларига кўчирилди.

Кўп одамлар янги жойда янги ҳаёт қуришни бошлашган бўлса, баъзилар ўз турар жойларига қайтиб келишган.

Улар қаровсиз қолиб кетган қишлоқларда қайтадан ерлашиб, хавфсиз ҳудудларга кўчишдан ҳамон бош тортиб келишмоқда.

Бундай “ноқонуний” яшовчилардан бири 84 яшар Анна момодир.

У Чернобил АЭСидан 30 км узоқлигида жойлашган ташландиқ Куповати қишлоғида ҳаёт кечираяпти.

Чернобил атрофидаги ҳудудларда радиация миқдори ҳамон инсон саломатлигига хатарли даражада қолаётир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг