Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғурбатдаги ғариблар:'Ўзбегу тожикка қийин бўлди...'

Азамат бор-йўғи 22 ёшда. Аммо, бутунбошли оиланинг ташвиши елкасида.

"Москвада тожикистонликларга қийин, патентлар қиммат бўлди, иш йўқ. Умуман ўзбегу тожикка қийин бўлди", дейди Азамат.

"Уйда қийин аҳволдамиз, дадам бетоблар. Катта ўғил бўлиб, мен Москвага келдим. Пул топиб, укаларимни, сингилларимни уйли-жойли қилишим керак... Дадам жарроҳлик амалиётини бошларидан кечирдилар... Қарз бўлдик. Қарзларни узишим лозим".

Азамат уйланган, у бир неча ойлик келинчагини уйига ташлаб келган.

Унинг келажакдан умидлари катта. Муаммоларини бир ёқли қилгач, шифокорликка ўқишни орзу қилади.

"Келажакда шифокор бўлишни жуда-жуда истайман... Аммо, бунинг учун ўқиш керак. Мактабни битирган йилимда қийин эди. Пулимиз йўқ эди. Россияга келишга мажбур бўлган эдим".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг