Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Поезд ҳайдовчиси йўловчиларни қутқариб қолди

Польшалик поезд ҳайдовчиси қайрилаётиб, йўлда юк машинаси тиқилиб қолганини кўрди ва қаттиқ тормоз босмасликка қарор қилди.

Тўқнашувга уч сония қолганда машинист хонасидан югуриб чиқади ва йўловчиларни эгилиш кераклигидан огоҳлантиради.

100 км соат тезлик билан кетаётган поезд юк машинасига бориб урилади ва рельсдан чиқиб кетмасдан, инерция бўйича ҳаракатини давом эттиради.

Ижтимоий тармоқларда мутахассислар поезд ҳайдовчиси тутган йўлни тўғрилигини айтганлар. Қоидага биноан, қайрилишда тўсатдан тормоз бериш тақиқланади.