Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жамала: 'Мен бу ерда яшолмадим'

"Оврўнигоҳ-2016" танловида Украиналик Жамала қрим татарларининг ўз ватанидан бадарға қилиниши ҳақидаги қўшиғи билан ғолиб деб топилган.

Стокголмда ўтган анъанавий қўшиқ танловида Жамала ҳакам ва томошабинлар берган овоз натижаларига кўра, 534 балл тўплаган.

Қрим татар миллатига мансуб Жамаланинг "1944" деб номланган қўшиғи 1944 йилдаги фожиали воқеаларга бағишланган.

Ўшанда Сталиннинг буйруғи билан қрим татарлари бир кечада оммавий равишда ватанларидан бадарға қилинганди.

Россия қўшиқда сиёсий тагмазмунни кўради.

Танлов қўмитаси тадқиқот ўтказиб, “1944” номли ашулада сиёсий маъно топмагани борасида қарорга келган.

Жамаланинг ўзи ашуланинг яратилишига бувисининг хотиралари туртки бўлганини айтади.

Жамаланинг отаси Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида сургунда туғилган қрим татар, онасининг чиқиб келиши эса тоғли қорабоғ арманларидан.

Жамаланинг ижодида турли маданиятларнинг ранг-баранглиги акс этган.