Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қозоғистонда ўнлаб кишилар ҳибсга олинган

Қозоғистонда ер кодексига ўзгартиришлар киритилишига қарши намойишларда ўнлаб кишилар ҳибсга олинган. Улар орасида бир қанча фаоллар, журналистлар бўлганлар. Журналистлар кейинроқ қўйиб юборилгани хабар қилинади.

Қозоғистон Бош Прокурори ўринбосари Андрей Кравченконинг мухбирларга айтишича, бир қанча шаҳарларда ўтказилган рўйхатга олинмаган намойишлар пайти 40 га яқин инсон ушланган.

Охирги ҳафталарда Қозоғистонда Ер кодексига киритилиши кўзда тутилган ўзгартиришларга қарши намойишлар тўлқини бошланган. Отирау, Октобе ва Семей шаҳрида одамлар ерни хорижликларга сотилиши ва ижарага беришга қарши норозилик билдириб, кўчага чиққанлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг