Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркия жанубидаги портлаш лавҳалари

Туркия жануби-шарқидаги Мардин вилояти Мидят шаҳрида портлаш содир этилган.

Ҳодисада икки полициячи ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ инсон яраланган.

Dogan ахборот агентлиги маълум қилишича, бомба ўрнатилган автомобил шаҳардаги полиция идораси биносига бориб урилган.

Расмийларга кўра, портлашга курд исёнчилари масъулиятли кўрилмоқда.

Интернетда пайдо бўлган видеоларда портлаш оқибатлари акс этган.

Охирги икки ойда Мардин вилоятида курд исёнчилари томонидан бир қанча ҳужумлар юз берган. 7 июнда Истанбулнинг сайёҳлар билан гавжум Боязит кварталида содир этилган портлашда 11 инсон ҳалок бўлган эди.