Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сингапур учоғида ёнғин юз берган

Singapore Airlines ширкати учоғида фавқулодда қўниш чоғида ёнғин юз берган.

Учоқ бортидаги барча йўловчилар аэропорт шошилинч хизмат ходимлари томонидан хавфсиз кўчирилганлар.

Boeing 777-300 учоғи Чанги аэропортидан маҳаллий вақт билан 02.05 да Миланга қараб парвоз қилган. Бироқ парвоздан икки соат ўтгач, ёқилғи бакидаги носозлик натижасида экипаж орқага қайтишга қарор берган.

Чанги аэрорпортига қўниш чоғи учоқнинг ўнг моторида ёнғин бошланган. Қутқарув хизматлари тезлиқда ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлганлар.

Ушбу видео учоқдаги йўловчи томонидан туширилиб, Фейсбукка жойлаштирилган.

Шарҳсиз видео.