Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Олий Маҳкама Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқмоқда

Қирғизистон Олий Маҳкамаси душанба куни инсон ҳақлари фаоли ва журналист Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқишни бошлаган.

Азимжон Асқаров 2010 йил июнида мамлакат жанубида оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш ва милиция ходимининг ўлимида айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2011 йилда Қирғизистон Олий маҳкамаси ҳукмни ўз кучида қолдирган.

БМТнинг Инсон Ҳақлари Қўмитаси қирғиз ҳукуматидан Азимжон Асқаровни зудлик билан озод қилиш ва унга товон пули тўлашни талаб қилган.

Азимжон Асқаровнинг иши Қирғизистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиб кетишига сабаб бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.