Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 23 Феврал, 2007 - Published 12:37 GMT
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
Исломий санъат илғор ҳандасага эга бўлган
 
Квазикристаллик ҳандаса - Гириҳ намунаси(Ўзбекистон)
Исломий юлдузлар ва кўп бурчаклар тобора мураккаблашиб боради
Исломий санъат асарларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, саккиз аср илгари мусулмон меъморлари фойдаланган айрим ҳандаса намуналарини замонавий математиклар яқинда кашф қилганлар.

Америкалик тадқиқотчилар XV асрда квазикристаллик геометрия тушунчасидан фойдаланилгани намуналарини аниқлаганлар.

Ҳунармандлар ушбу назариянинг асосий моҳиятини тўла англамаган бўлганлари ҳолида ҳам мураккаб математик формулани ички бир туйғу билан ҳис қилганлар, деб ёзилади янги тадқиқотда.

Бу ҳақда Science журналида мақола эълон қилинган.

Исломий математика ва дизайнда 1200 йилларда йирик кашфиёт қўлга киритилганини намойиш этган янги тадқиқот.

"Бу жуда ҳайратланарлидир", дейди Гарвард университетининг тадқиқотчиси Питер Лу.

"Улар ясаган, ўзида математикани акс эттирган кошинлар шу қадар мураккаб бўлганки, биз бу нарсани яқин 20 ё 30 йил ичида тушуниб етдик", дейди Питер Лу.

Исломий меъморчиликда бугун квазикристаллик геометрия деб аталадиган гириҳ - симметрик кўп бурчакли шакл бўлиб, у чексиз давом эттирилиши мумкин.

Петер Лу гириҳ мавзуси билан Ўзбекистонга борганида қизиқиб қолган
Петер Лу гириҳ мавзуси билан Ўзбекистонга борганида қизиқиб қолган
Шу вақтгача исломий меъморчилик ва ҳунармандчиликдаги юлдузлар ва кўп бурчаклар чизиқлардан зигзаг ясаш учун ўйлаб топилган ва уларни ясашда чизғич ва компасдан фойдаланилган, деган тасавввур бўлган.

"Сиз айланиб юрсангиз, ҳандасавий мураккаблик қанчалик ривожланиб боришини кўришингиз мумкин. Оддий шакллардан бошланиб, улар тобора мураккаблашиб борадилар", дея қўшимча қилади жаноб Лу.

Питер Лу Ўзбекистонда саёҳат қилиб юрган пайтида XVI қурилган биноларни томоша қиларкан, ўн бурчакли кошинларга қизиқиб қолган.

Ўзи аслида Халқаро Фазо станцияси учун физика соҳасида экспериментлар билан шуғулланадиган Питер Лу Туркманистондаги
космик тадқиқотларга тааллуқли ускуналарни кўриш учун борган.


Alisher Qurbonov Toshkent, Uzbekistan

Bu hozirda dunyoni ajablantirgan ilimlar uzbek xalqining qon -qoniga singib ketgan ilimdir. Hozirda xam uzbek yoshlarida shunday ishlar qilatonganlar bor. Piter Lu bir narsani yaxshi bilmaskan matematika, tibbiyot, falsafa asoschilarini kupchiligini shu zamin kishilari edi.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy