Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 08 Май, 2008 - Published 10:50 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Руис: Чемпионлик камари Чагаевдан олиб қўйилсин
 
Руслан Чагаев
Руслан Чагаев ҳали мағлубият аламини тортмаган
Ўта оғир вазндаги профессионал боксчилар орасида WBA таснифидаги собиқ жаҳон чепиони, америкалик Жон Руис ўзбекистонлик Руслан Чагаевдан чемпионлик камарини олиб қўйиш талаби билан WBA-га нома йўллашини айтган.

Айни тасниф даъвогарлари орасида иккинчи ўринда бораётган Жон Руис
чемпионлик камари учун асосий даъвогар россиялик Николай Валуевга қарши жангда Руслан Чагаевни алмаштиришга тайёр эканини маълум қилган.

Ўзбекистонлик Руслан Чагаев Николай Валуевга қарши 31 майда ўтиши режалаштирилган жангга соғлиги ёмонлашгани туфайли чиқа олмаслигини эълон қилганди.

"Руслан Чагаев орттирилган вирус туфайли ҳаттоки жанга тайёргарлик машқларини ҳам тўхтатишга мажбур," - деб айтди ўзбекистонлик бокчсининг шифокори Михаел Эҳнерт.

Руслан Чагаев ўтган йил 14 апрелида Николай Валуев устидан очколар бўйича ғалаба қилиб, WBA таснифида жаҳон чемпиони камарини қўлга киритган эди.

Ўзбекистонлик боксчи ўшандан буён ўз чемпионлик камарини расман ҳимоя қилгани йўқ.

Унинг британиялик Мат Скелтон билан бўлган ягона жанги ихтиёрий ҳисобланади.

WBA таснифида мавжуд қоидаларга кўра, бу таснифдаги жаҳон чемпионлари ўз камарларини йил давомида, ҳеч бўлмаса бир марта бўлсин, расман ҳимоя қилиш учун ринга чиқишга мажбурлар.

Ташкилотчилар Руслан Чагаев ва Николай Валуев ўртасидаги жангни 5 июлга қолдиришган. Жон Руисга кўра, бу WBA ўрнатган муддатнинг тугашини англатади.

"Биз ўрнатилган қоидаларни ҳурмат қилишимиз керак. Агар Чагаев ўз чемпионлик вазифасини бажаришни истамаса ёки бажара олмаса, четга чиқиб турсин," - деб айтди Жон Руис.

Руслан Чагаев ҳозирга қадар 24 жанг ўтказиб, уланинг барчасида ғалаба қилган. Унга мағлуб бўлган боксчилар орасида америкалик Жон Руис ҳам бор.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy