![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
![]() |
![]() |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистонлик кашфиётчилар тақдирланди
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ERG (Муҳандислик-тадқиқот гуруҳи) анъанавий кучли сув оқимига асосланган гидроэлектростанциялар эмас, оддий оқар сув энергияси орқали ҳам электр энергияси олиш эҳтимоли устида ишлашган. Муҳандислик-тадқиқот гуруҳига кўра, бунга эришиш мумкин. Олимларнинг умид қилишларича, уларнинг кашфиётлари амалда қўллана бошлаган тақдирда энергетика ва иқлим ўзгариши муаммоларига бир қадар ечим топилади. Брюсселда Energy Globe Award мукофоти билан тақдирлаш жараёнида иштирок этган Асқар Жумановга кўра, Муҳандислик-тадқиқот гуруҳининг ишонишича, кичик электростанцияларнинг самараси ҳам йирик тўғонларга асосланган иншоотларникидан кам бўлмайди. ERG (Муҳандислик-тадқиқот гуруҳи)аъзоларининг айтишича, айни ғоя устида улар икки йилдан ортиқроқ меҳнат қилишганига қарамай, Ўзбекистонда молиявий қийинчилардан ташқари ташкилотнинг фаолият юргизишида ҳам муаммоларга дуч келмоқда. Ўзбекистон илмий академияси ҳам гуруҳ фаолларига кўра, бу кашфиётга нисбатан шубҳа билан қарашмоқда экан. ERG (Муҳандислик-тадқиқот гуруҳи)бир неча бор расмий ташкилотларга мурожаат қилган ва ҳамон жавоб олмаганини айтмоқда. Оврўпо Комиссияси томонидан уюштирилган мусобақада эришилган муваффақият ERG (Муҳандислик-тадқиқот гуруҳи) руҳлантирган ва олимлар Ўзбекистондаги мутассадди ташкилотлар энди улар билан ҳамкорлик қилишларига умид билдиришмоқда. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|