Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш:
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Таниқли кино актриса Гулчеҳра Жамилова билан суҳбат
 
Гулчеҳра Жамилова
Гулчеҳра Жамилова 30 га яқин фильмда суратга тушган
Ўзбекистон Халқ Артисти Гулчеҳра Жамилова bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб берди.

Gulchexra: 1. jon man va maning oilam sizni juda yaxshi kuramiz va xurmat qilamiz, Mani ismimni onajonim sizni yaxshi kurib quygan ekanlar,opajon baxtli va tushkunlikka tushgan vaqtlaringiz xaqida gapirib bersangiz? …

Гулчеҳра Жамилова: Бахтли кунларим мани жудаям кўп бўлган. Энг бахтли куним – ўзим севган касбга эга бўлган куним. Ҳамда мана шу касбда маълум бир поғонага чиқа олганимни ота-онам кўриб, фахрланган кун ман учун энг бахтли кун бўлган. Яна энг бахтли кун - фарзандларим туғилган кун бўлган. Иккала фарзандим туғилган кун. Энг бахтли кун – невара кўрган куним, албатта. Бунақанги бахтли кунларим, Аллоҳга шукр, жудаям кўп бўлган. Тушкунликка тушганим... Агарда ўзим манга насиб қилган рольни, қўлимга теккан асарни кўнглимдагидек меъёрига етказа олмаган кунларимда жуда кўп тушкинликка тушганман. Ундан ташқари мана бугунги кунда ўзим бир орзу қилган яхши, катта рольни ижро этолмадим кинода. Ана шуям мани гоҳида тушкунликка туширади.

2.”Shaytanat"da juda zur obraz yaratgansiz, shu film taassuroti xaqida ham aytib bersangiz…

Гулчеҳра Жамилова: “Шайтанат”-да дастлаб китоб қўлимга тегди. У ҳам бўлса ман касалхонадалигимда эди. Касалхонада манга Ёдгор (Саъдиев) ҳеч қанақанги кўриксиз сизни Манзура ролига таклиф қилмоқчимиз, деганида ман рад этдим. Сабаби, биринчидан, ман асарни ўқимаган эдим. Ундан ташқари ҳали қўлим гипсда эди. Съёмкалар бошланадиган пайт эди. Шунинг учун ҳам, ман аввалига “йўқ” дедим. Лекин, (албатта ман миннатдорман ўша фильм гуруҳидан ва Ёдгорни ўзидан) шунга қарамасдан, улар: “Вақтимиз жудаям зиқ бўлсаям, лекин кутамиз. Ўйлаймизки, шуни барибир ҳам имконини топиб ўйнайсиз”, дейишди. Шу орада ман: “Ким ўзи Манзура? Қанақа аёл у? Ташқи қиёфаси қанақа ўзи? Китобда ёзилган, лекин мани ўқишга вақтим етмаяпти, лекин ман Тоҳир Маликни жудаям яхши кўраман. Унинг “Сўнги ўқ” асаридаям ўйнаганман”, деб истиҳола қилдим. Лекин асар Тоҳир Малик қаламига мансуб бўлгани учун ҳам, отимни қамчилаб: “Майли, шу рольни ижро этаман,” дедим. “Манзура жуда ҳам содда, меҳрибон она ҳамда ўз оиласини жуда ҳам ҳурмат қиладиган, намозхон аёллардан,” деб уни манга тасвирлаб беришди. Уйга шифохонадан келганимдан кейин, уйда бор матолардан мошиначига айтиб, кийим тиктирдим. Манзурани ўзим қандай тасаввур қилсам, шундай кийиниб фильмга суратга тушишга келдим. Кўринишим Тоҳир Маликка ҳам маъқул бўлди. “Буни жудаям яхши ўйлаб топибсиз,” дейишди. Лекин, китобни касалхонадан бошлаб ўқий бошлаган эдим. Тўрттала китобниям ўқиб чиқдим. Манзура обраси мани ички дунёмга, табиатимга жуда ҳам яқин аёл эди. Шунинг учун ҳам, катта раҳмат, кўпчилик шунақа “жудаям яхши ўйнабсиз,” деб айтишади. Ман минг бора раҳмат, деб айтаман томошабинларга. Чунки асар яхши. Асар яхши бўлгани учун ҳам, барча актёрлар ўз ролларини мириқиб ижро этишди.

Baxodir: Xurmatli Gulchexra opa! Sizni barcha san`atkorlar ichida kuproq yaxshi kuramiz oilamiz bilan. "Kelinlar qo`zgoloni"-da o`ynagan rolingiz va tayorlash jarayoni xaqida aytib bersangiz?

Гулчеҳра Жамилова: Энди “Келинлар қўзғолони” шунақа асар эдики... Биринчидан Саид Аҳмад акани қалами жуда-жуда зўр эди. Юморни ҳам, сатирани ҳам ўз меъёрига етказиб ёзадиган адиб эдилар. Энди асар қўлимизга келиб текканида, театрда... Энди кўпчилик... Етти ўғил, еттита келин бўлганидан кейин, еттита характер бўлиши керак эди. Актёрлар кўп бўлгани учун, уларнинг ҳар бири билан тўхталиб-тўхталиб ишлашга вақт ҳам йўқ эди. Режиссёр ҳар бир актёрдан ўз образини ўзи яратиб келишни сўради. Шунда, ман энди ким бўлишим мумкин, десам, режиссёр мани энг эркатой келин эканимни ва ательеда ишлашимни айтди. Хуллас, иш жараёнида ҳар биримизга гап, сўз ўз-ўзидан қўшилиб-қўшилиб, ҳар ким ўзини ўзи бойитди. Кейин, режиссёр ҳаммасини қолипга солиб, асарни саҳнага тайёрлади. Лекин, иш жараёни қизиқарли бўлганди.

Bek Ibodulla O’gli, Chicago: Oxirgi 15-20 yil mobaynida filmga tushgan aktrisalar ichida sizdagi sanat talantiga teng talantli yoki sizni o'rningizni bosa oladigan aktrisani kim dep aytgan bo'lar edingiz?

Гулчеҳра Жамилова: Аввало катта раҳмат, мани камтарона, кичкина меҳнатимга шунчалик эътибор берганингиз учун. Энди бугунги кунда ёшларимиз жудаям кўп. Ундан кейин уларнинг ҳар бири ўзига хос йўналишда иш олиб бораяпти. Мани ёшимдаги актёрлар пайтида фильм устидан муҳокамалар катта бўларди. Ҳар бир актёр битта-битта чертиб-чертиб олинарди. Фильм сценарийси жуда чуқур ўрганиб чиқиларди ва сўнгра фильм суратга олинарди. Ҳозирда “коммерческий” деган ибора чиққан. Унақанги фильмлар илгарилари йўқ эди. Ҳозир, балки шунинг учун ҳам, баъзи фильмлар сал саёз бўлиб қолаяпти. Лекин, ҳозирги кунда, кўзга кўриниб қолган қиз актрисаларимиз анчагина бор. Мана Шодиева анча-мунча киноларда ўйнади. Ҳозирги кунда етук актриса даражасига етган. Яна ёш авлоддан етишиб чиққан қизларимиз ҳам йўқ эмас. Энди кимнингдир ўрнини кимдир босади, деган гапга келганда... Фильм шундай соҳаки, кимнингдир ўрнини кимдир босмаса керак, деб ўйлайман. Ҳар бир инсон - ўзига хос бир олам, бир дунё.

Huseyn, Buxoro: "Утган кунлар" филмининг янги версиясига кандай муносабат билдирасиз? Сиз биз учун Кумуш булиб колгансиз, янги Кумушни тикиштириш нима учун керак булиб колди? Якинда ишланган "Шабнам" филмини узларича Утган кунларга киёс этиб роса реклама килишди. Филмдаги Шабнам ва Бобур гуё Отабек ва Кумуш эмиш. Бу жахлингизни чикармайдими?

Гулчеҳра Жамилова: Юқори чўққига етган ҳар бир асарни ҳар ким ҳам ўзича талқин қилиб, экранга кўчиргиси келади. Шунга тақлид қилгиси келади. Энди бу ҳолат нафақат бизнинг киночилигимизда, балки бошқа мамлакатларда ҳам, мана Россия киночилигидаям йўқ эмас. Мана ҳозир қайтадан яна “Ака-ука Карамазовлар” асарини ҳам суратга олишаяпти. Чунки, у – классик асар. “Ўтган кунлар” ҳам бизнинг классик асаримиз бўланлиги туфайли уни янгича талқинда ҳар бир режиссёр экранга кўчиргиси келади.

Alisher, Malaysiya: Gulchehra opa, zamonaviy filmlarga qiziqaman kuproq Hollywood filmlariga, lekin Uzbek milliy filmaligayam befarq emasman. Yaqin urtada chiqqan kup filmlarni kuzattim, tugrisi uta saviyasiz, syujetlarni utkir emas, uta oddiy, ma'no mazmun uta sayoz ishlanga filmlar. Bularga sabab nima? Nega Uzbek kinosi bu ahvolga tushdi?

Гулчеҳра Жамилова: Суҳбатимиз бошида айтиб ўтдим, гап шундаки, ҳозирги кунда “коммерческий” деган ибора чиқди. Шу киноларни олишда маълум одамлар хомийларни топиб: “Ман хомий топдим, шунинг учун бу кинода мани холамни ўғли ўйнаса,” дейишга тушган. Ким тўласа, мусиқани ўша танлайди, деган гап бору... Ман ўйлайманки, санъатда умуман бунақа бўлиши керак эмас. “Майли пулини олмасам ҳам, шу кинода ўйнаб қўяй,” деб ашулачилар ҳам кинода ўйнайдиган бўлди. Яхши киноларимиз ҳам чиқаяпти, ман буни инкор қилолмайман, лекин битта ёки иккита ёмон кино чиқиб қолса, бошқаларига путур етказаяпти.

Сардор Юсупов, Швеция: Гулчеҳра опа, фарзандларингиз нечта? Ораларида санъаткорлари борми?

Гулчеҳра Жамилова: Мани иккита қизим бор. Иккаласи ҳам санъатда эмас. Лекин катта қизим, врач бўлишига қарамасдан, ўнтага яқин кинода ўйнаган. Бош ролларни ижро этган. У ҳам бўлса сценарийси ёқса ўзига, вақти бўлса шунда ўйнар эди. Ҳозирги кунда у кандидатлик диссертациясини ёқлаган. Ўзи анастезиолог-реанематолог бўлиб ишлайди. Ҳозирги кунда таклиф чиқса ҳам, бошқа ўйнаётгани йўқ. Чунки қизим ўз касбини жудаям севади. Илгарилари фильмларга ҳобби сифатида суратга тушар эди. Кинога ёшлигидан тушган. Кичкина қизим ҳамшира. Иккита неварам бор. Турмуш ўртоғим Сатира театрида директор.

 
 
Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
 
  
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
 
Умида Ниёзова Би-би-си меҳмони
Умида Ниёзова Андижон, ўзгариш ва Дон Кихот ҳақида
 
 
Шуҳрат Аббосов Би-би-си меҳмони
Атоқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов
 
 
Жўрабек Муродов Би-би-си меҳмони
Жўрабек Муродов:"Cанъат ҳам сиёсат, деганидир"
 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy