Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тадқиқот: Муваффақиятли ҳомиладорликнинг йўли нимада?

Image caption Муваффақиятли кўзингиз ёриши учун кутманг

Ҳомиласи тушган аёлларга одатда шифокорлар берадиган маслаҳат: яна фарзанд кўришга уринишдан аввал камида олти ой кутиш керак.

Лекин шотландиялик тадқиқотчиларнинг охирги 20 йил мобайнида олиб борган кузатувлари шундан далолат бермоқдаки, ҳомила тушганидан сўнг биринчи ойларда яна ҳомиладор бўлган аёлларнинг муваффақиятли кўзлари ёришлари эҳтимоли кўпроқ экан.

Олимлар 30 минг аёлни назорат остига олишган, улар орасида ҳомила тушишидан сўнг тезгина ҳомиладор бўлганлар орасида эрта туғиш, яна ҳомила тушиш ё жарроҳлик амалиёти орқали туғдириб олиш ҳоллари камроқ бўлган.

Биз янги тадқиқот борасида ўзбекистонлик мутахассисларнинг фикрларини билиш мақсадида улардан бирини суҳбатга тортдик.