'Қайта ишланган гўшт билан саратон ўртасида боғлиқлик бор'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Швеция олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қайта ишланган гўшт, яъни сосиска ва колбаса каби маҳсулотлар билан ошқозон ости бези саратони ўртасида боғлиқлик борлиги тахмин қилинмоқда.

Олимларга кўра, кунига 50 граммга яқин қайта ишланган гўшт маҳсулоти, яъни битта сосискани истеъмол қилиш ошқозон бези саратони келиб чиқишини 19 фоизга оширади. 100 грамм қайта ишланган гўштни ейиш эса саратон эҳтимолини 38 фоизга оширар экан.

Умуман олганда қизил ва қайта ишланган гўшт билан ичак саратони ўртасида боғлиқлик борлиги аввал ҳам айтилганди.

Бунинг натижасида Британия ҳукумати 2011 йили кунига 70 граммдан ортиқ қизил гўшт истеъмол қилмаслик тавсиясини чиқарганди.

Жаҳон Саратонни Тадқиқ қилиш Жамғармаси эса умуман қайта ишланган гўштни истеъмол қилмасликни тавсия қилган.

Жамғарма раҳбари ўринбосари доктор Рейчел Томпсоннинг айтишича, ошқозон бези саратони ва ортиқча вазнга эга бўлиш орасида боғлиқлик борлигининг аниқ далиллари шу вақтгача бор эди. Энди эса янги тадқиқот натижалари саратоннинг бу турига бошқа омиллар ҳам сабабчи эканлигининг дастлабки белгилари намоён бўлмоқда.

Томпсон хонимга кўра, қизил ва қайта ишланган гўшт билан ичак саратони ўртасида қатъий боғлиқлик борлиги далилларига эга эдик, шунинг учун ҳафтасига 500 граммдан кўп гўшт истеъмол қилмаслик ва қайта ишланган гўшт маҳсулотларини умуман емаслик маслаҳат бериб келинган.

Бу мавзуда батафсилроқ