Хиггс бозони кашфиётининг аҳамияти нимада?

Оврўпо Ядровий тадқиқотлар маркази олимлари фанда "Хиггс бозон"и деб аталган ўта митти атом таркибий қисмни кашф этганлари ҳақида эълон қилдилар.

Хиггс бозони бундан олдин назарий жиҳатдан мавжудлиги эълон қилинган, бу нарса жисмларни масса ёки оғирлик билан таъминловчи қисм эканлиги айтилган.

50 йил олдин британиялик профессор Питер Хиггс атом таркибида шундай бир ҳаддан ташқари митти ёки мўъжаз қисм бўлиши керак, деган назарияни илгари сурган эди, Женевада Улкан Адрон Коллайдерида бозон мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилган тажрибада профессор Хиггснинг ўзи ҳам қатнашган.

Олимларга кўра, Хиггс бозони Коинот қандай тузилгани борасидаги назарияда шу пайтгача етишмай турган ёки илмий исботланмаган занжир эди.

Ливерпул университети олимаси Тара Ширснинг айтишича, Хиггс бозони масса ёки оғирлик ўзи нимадан тузилганини тушунтириб бериш учун зарур бўлган.

"Агар бу қисмнинг массаси бўлмаганда, юлдузлар ҳам, галактика ҳам, атомлар ҳам бўлмас эди. Хиггс бозони кашф этилгани биз коинотни англаш тушунтириб бериш йўлида тўғри қадам ташлаётганимизни кўрсатади", деган Тара Ширс.

Барпо этиш учун 10 миллиард доллар миқдорида маблағ сарфланган Улкан Адрон Коллайдери атом таркибий қисмларини ёруғлик тезлигида ҳаракатга келтирадиган тезлаштирувчи иншоотдир.

Унда олимлар протонларни ёруғлик тезлигида айлантирганлар ва кейин протонлар бир-бирларига тўқнаштирилган.

Ушбу тўқнашув натижасида бозон юзага келиши мумкин, деган мақсадда тажриба ўтказилган, тадқиқотчилар оғирлиги 125 гигаэлектронволт тенг оғирлик қисми ҳақидаги сигнални олишга муваффақ бўлганлари ҳақида эълон қилдилар.

Бироқ илмий талабларга кўра, топилган мўъжаз қисм айнан бозон эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун чуқур таҳлил ва яна қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши лозим.

Би-би-си Хиггс бозони ва унинг кашф этилгани ҳақидаги хабар аҳамияти нимада, деган савол билан тошкентдан физик олим Комрон Алиевга мурожаат қилди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ