BBC navigation

АҚШ олимлари: ВИЧ вируси билан туғилган гўдак соғайиб кетди

Сўнгги янгиланиш 4 март 2013 - 08:40 GMT

Америкалик олимларга кўра, ВИЧ вируси билан туғилган қизалоқни даволашга муваффақ бўлганлар.

Бу ҳақдаги маълумотни Балтимордаги Жон Хопкинс университети вирусологи Дебора Персод эълон қилган.

Персод хоним Атланта шаҳридаги илмий анжуманда ўзларининг даволаш йўллари ҳақида ҳикоя қилган.

У чақалоқ туғилганидан кейин қандай даволангани натижаларини эълон қилган.

Дебора Персод айтишича, "бу гўдаклардаги ВИЧ вирусини даволаб бўлишининг исботидир".

Миссисипилик қизалоқ ҳомилалик пайтида онасидан ВИЧ вирусини юқтирган.

Бугунги кунда қизалоқ икки ярим ёшга тўлган.

Шифокорларнинг айтишларича, қизалоқ туғилганидан кейин уни оддий дори-дармон билан даволаш бошланган.

Мана охирги бир йилда гўдакда инфекция аломатлари умуман кузатилмаган.

ВИЧ ва ОИТС бўйича мутахассислар худди шу йўналишда ҳали яна кўп синовлар ўтказилиши лозимлигини, айнан шу даволаш усули бошқа чақалоқларга ҳам самарали таъсир қилиш-қилмаслиги текширилиши лозимлигини айтмоқдалар.

Агар миссисипилик гўдак ВИЧ вирусидан тўла қутулган бўлса, у дунёдаги ҳалокатли инфекциядан соғайган иккинчи инсон бўлади.

Ҳозирча мутлақо бедаво хасталик деб кўриладиган ОИТС - Орттирилган иммунитет танқислиги синдромига олиб келадиган ВИЧ вирусидан соғайган биринчи инсон деб Тимоти Рей Браун кўрилади.

2007 йилда Тимоти Рей Браун организмидаги ВИЧ вирусини ўлдириш мақсадида унинг имммун тизимини буткул яроқсиз ҳолга келтирган лейкемия ёки "оқ қон" усули қўлланган.

Сўнг лейкемияга учраган организмга ВИЧ вирусига чидамли танқис генетик мутация қилинган тўқима ҳужайралари ўрнатилган эди.

Миссисипилик гўдакка эса шу пайтгача маълум бўлган болаларга мўлжалланган ВИЧга қарши дори-дармонларнинг "коктейли"дан фойдаланилган.

Шифокорлар 18 ойлик даволанишдан кейин вирус яна гўдак организмига қайтмаганидан ҳайратга тушганлар.

Қизалоқни ВИЧ вирусига қарши даволаш у туғилган заҳотиёқ бошланган.

Олтита тиббий лабораториядаги кўплаб шифокорлар турли мураккаб усуллар билан гўдак организмидаги ВИЧ вирусни топиш мақсадида текширганларидан кейин ҳам ҳеч нарса топа олмаганлар, шундан сўнг Жон Хопкинс университети Болалар маркази ўз ғалабалари ҳақида эълон қилишга қарор берганлар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.