BBC navigation

Япониядаги тўққиз баллик зилзила космосда ҳам сезилган

Сўнгги янгиланиш 10 март 2013 - 15:23 GMT

2011 йил Япония оролларида содир бўлган зилзиланинг шиддати шу қадар кучли бўлганки, тўлқинларнинг таъсири фазога ҳам етиб борган.

Оврўпо фазо агентлигига кўра, бундан 2 йил олдинги Тохоку зилзиласининг қасир-қусур товушини ҳатто фазода ҳам сезиш мумкин бўлган.

Геофизика Тадқиқотлари журналида мақола эълон қилган олимлар ёзишича, 2011 йил мартидаги 9 балли зилзиладан тарқалган товушни фазода парвоз қилаётган илмий ускуна қайд этган.

Тадқиқот натижаларига биноан, зилзиланинг қудратли тўлқини атмосферанинг юқори қатламларини ёриб ўтиб фазогача етган.

Зилзила Ердан 260 км баландликдаги сунъий йўлдош томонидан қайд этилган.

Японияда 2011 йил 11 мартда юз берган 9 баллик ер қимирлаши оқибатида минглаб кишилар ҳалок бўлган эди.

Ер силкиниши Япония қирғоқларига яқин 70 км масофадаги ҳудудда рўй берган.

Цунами тўлқинлари Япониянинг зилзиладан зарар кўрган биринчи оролларига етиб бориши учун атиги 10 дақиқадан 30 дақиқагача вақт керак бўлган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.