Apple ширкати ўзининг iphone 6 ларини оммага тақдим қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

iphone мобил телефонининг ашаддий ишқибозлари интиқлик билан кутган ва бир ҳафтадан буён Нью-Йоркдаги ёки Лондондаги Apple дўконлари олдида навбат олиб, кеча-кундузни шу ерда ўтказган кишилар куни етиб келди.

Калифорниянинг Купертино шаҳарчасидаги тақдимот маросимида Apple ижрочи директори Тим Кук iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus деб номланган смартфонларини тақдим қилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Шунингдек, Apple ўзининг смартсоати ва мижозлари учун янги молиявий хизмати билан таништирган.

Фирма дўконларида савдолар бошланди.

iPhone 6 ва iPhone 6 Plus бундан олдинги "айфон"лардан катта экани билан фарқ қилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи APPLE

iPhone 6 нинг диагонали 12 сантиметр, iPhone 6 Plus ники эса 14 сантиметрни ташкил қилган.

Телефонларнинг олд қисми панели шишадан, орқа қисми эса алюминийдан ясалган.

Apple ижрочи директори Тим Кукнинг тақдимот маросимида айтишича, "айфон"нинг янги версияси ширкат тарихидаги энг аҳамиятли ихтиро ва у буни дунёдаги биринчи рақамли смартфон деб атаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи ap

Ширкат тақдим қилган ақлли соат Apple Watch деб номланган.

Ушбу жиҳозда саломатлик ва фитнес аппликацияларидан фойдаланиш мумкин ва у iPhone билан "мулоқот қилади.

Би-би-си мухбирига кўра, дунёнинг бошқа машҳур ширкатлари аллақачон смартсоатларни савдога чиқарган ва Apple бундай маҳсулот бозорига нисбатан кечикиб кириб келмоқда.

Бироқ экспертлар айтишича, Apple нинг бирор соҳага кечикиб кириб келиш, бироқ бу соҳанинг йўналишини ўзининг қудратли ва таъсирли жиҳозлари билан ўзгартириб юбориш "одати" бор.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ