Компютер тезлигини оширишнинг 5 йўлини ўрганинг!

Фото муаллифлик ҳуқуқи s

"Ахир бу компютерни яқиндагина сотиб олувдим-ку! Нега бир программани бунча узоқ вақт очади бу?", дея хуноб бўлаяпсизми?

Аслида яхшилаб эслаб кўрингчи, неча йил бўлди янги компютерингизни сотиб олганингизга?

Олти йил дейсизми?

Агар сиз ахборот технологиялари бўйича мутахассис бўлмасангиз, лекин компютерингизни алмаштириш ниятингиз бўлмаса, BBCUzbek сизга компютерингиз тезлигини оширишнинг бир неча содда йўлини ўргатади.

1. Defragment ёки компютернинг қаттиқ дискини дефрагментация қилиш

Сиз балки дефрагментация сўзининг маъносини билмассиз, лекин дефрагментация деган амал компютернинг фаолият юритиши учун қанчалар муҳим эканини тушунсангиз ҳайратга тушишингиз табиий.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Агар машинангизнинг секинлиги роса жиғингизга тегаётган бўлса, кескин бир ҳатти-ҳаракат қилишдан олдин ушбу беш қадамни қўйиб кўринг!

Вақт ўтиши билан ҳар қандай замонавий қаттиқ дискнинг ишлаш тезлиги пасайиб қолади. Бунга диск ичида файллар тўпланиб қолгани сабаб бўлади. Одатда қаттиқ дискка файллар ёзиб олинади ва ўчириб ташланади. Бунинг натижасида ҳар йил файлларнинг ҳар хил фрагментлари ёки бўлаклари қаттиқ дискнинг ҳар хил қисмларида сақланиб қолиб кетади. Бундай ҳолат эса сиз қидирган файлни топиш ва уни очишга сарфланадиган вақт чўзилишига олиб келади.

Диск тўлиб кетиши олдини олишнинг осон йўли - файлларни турига қараб турли қутиларда сақлашни одат қилиш. Бунда сиз қаттиқ диск хотирасидаги бўш жойни кўпайтириш билан бирга ўзингизга керакли файлни қидириб топишни ҳам осонлаштирасиз.

Дефрагментация қилиш қийин иш эмас. Буни сиз учун махсус программалар бажариб беришади. Мисол учун Smart Defrag 3 (Microsoft Windows 8.1 учун) ёки iDefrag (Apple’s OS X учун)

2. Сизга керак бўлмаган файлларни ўчириб ташланг!

Бугунги кунда қаттиқ дискнинг 200 GB жойини бир зумда тўлдириб қўйиш мумкин. Ва қаттиқ диск тўлиб борган сари компютернинг сиз берган "команда"ни бажариши ҳам мушкуллашиб бораверади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Янги компютер сотиб олишдан олдин уйдаги эскининг хотирасини дефрагментация қилиб кўринг!

Балки сизнинг компютерингиз хотирасида жуда кўп жойни эгаллаб ётган, аммо сизга зарур бўлмаган эски файллар бордир.

Балки бу файлларнинг борлиги сизнинг ёдингиздан ҳам чиқиб кетгандир.

Ҳозир қаерда қандай эски файл сақланаётгани топиб берадиган программалар ҳам кўп.

You probably have a lot of old files that you don’t ever use any more, occupying valuable space on your computer. Мисол учун SpaceSniffer ёки WinDirStat дастурлари хотирани энг кўп эгаллаб турган файлларни осонлик билан топиб беришда ёрдамлашади.

Агар сиз OS X га асосланган Mac дан фойдаланаётган бўлсангиз, сизга янада осон. Компютернинг Finder(Топувчи) функциясини ишга солиб, қаттиқ дискдаги ҳар қандай аппликация ёки программа, файл, папка ёки DVD драйвларини топиш мумкин. Бу ердан сиз ўз файлларингизни тартибга солишингиз, зарур бўлмаган ҳар ҳар нарсани ўчириб ташлашингиз мумкин.

3. Программаларнинг автоматик ишга тушиши олдини олинг!

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Балки компютерингиз ичида сиз борлигини эсдан ҳам чиқарган кўп хотирани эгаллаб ётган файллар бордир?

Бу компютерингизни энди қўшган вақтингизда тез ишлаб кетиши учун зарур амалдир.

Чунки компютерни ишга туширишингиз билан кўплаб аппликация ва дастурлар ҳам ишга тушиб кетади. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам айнан ҳозир сизга керак эмас-ку, тўғрими?

Компютер қўшилиши билан қайси программалар ишга тушиб кетишини аниқлаб олиш қийин эмас.

OS X дастурида Activity Monitor ва Windowsдаги Task Manager сизга ҳозир қайси программалар ишлаб турганини кўрсатади. Агар қўлингиз остидаги Mac бўлса, System Preferences ёки Системные настройки бўлимига боринг, ундан Users and Groups ёки Гуруҳлар ва фойдаланувчилар папкасига бориб, қайси процессни тўхтатмоқчи бўлсангиз, тўхтатинг.

Агар PC дан фойдаланаётган бўлсангиз, ундаги Autorunни ишга солиб автоматик ишлаб кетадиган программаларни назорат қилишингиз мумкин.

4. Вирус ва 'malware' - зарар келтирадиган дастурлардан қутулинг!

Айрим одамлар компютерига антивирус ўрнатмайди. Нега десаб сўрасангиз, "антивирус" кўп хотирани эгаллайди, айниқса, эски компютерларнинг кўп кучини тортиб олади, деб жавоб берадилар.

Компютер билимдони бўлмаганнинг эса бехавотир бўлиши учун антивирусни компютерига ўрнатгани яхши.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Антивирусни компютердан нима мақсадда фойдаланаётганингизга қараб танланг!

Сиз компютердан қандай мақсадда фойдаланишингиздан келиб чиқиб антивирус дастурий таъминотини танлашингиз мумкин. Компютернинг кам хотирасини эгаллайдиган ва кам қувватини талаб қиладиган антивируслар сирасига Microsoft Security Essentials, Panda Cloud y Aviraларни киритиш мумкин. PC лар учун мўлжалланган антивирусларнинг рўйхати эса роса узун.

Mac компютерлари вирусни юқтирмайди, деган фикр тарқалганига қарамасдан, агар Apple компютерингиз секин ишлаб қолган бўлса, эҳтиёт бўлинг. Бепул Avast ёки Sophos антивируслари билан компютерни текшириб олинг!

5. Веб-аппликациялардан фойдаланинг!

Яна бир маслаҳат, сизга нимаики керак бўлса, ҳаммаси Google Docs, Adobe’s Buzzword ёки Zoho ёки Peepel ичидан топилса, сиз ўзингизнинг компютерингиз учун Office ни сотиб олиб, компютерингизга ўрнатишингиз шартми?

Бугунги кундаги браузерлар ичидаги веб-аппликациялар деярли барча ишни бажаради.

Веб-аппликациялар икки жиҳати билан афзал: ҳам енгил ишлайди ва ҳам қаттиқ дискда кўп жойни эгалламайди.

Мана шу беш маслаҳатни қилиб кўринг ва ана ундан кейин компютерингиз тезлигини текширинг!

Ана шунда ҳам тезроқ ишламаса, мутахассисни чақириш ёки янги компютерга чиқим қилиш устида бош қотиришга тўғри келар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer